Жамият | 19:31 / 16.02.2017
19588
1 дақиқада ўқилади

Тоғ ёнбағрида бемалол ҳаракатланган филлар сурати тарқалди

Ҳиндистоннинг Котагири шаҳрида яшовчи дизайнер Сантош Паланисвэми тик тоғ ёнбағрида ўтлаб юрган филларни суратга туширишга муваффақ бўлди. Daily Mail ана шу суратлар билан бўлишди

Дизайнернинг айтишича, у қушлар парвозини кузатиш учун тоққа борган, лекин у ерда филларни учратиб қолган. Сантошнинг сўзларига кўра, у филларнинг тоғ ёнбағрига қандай чиққанидан ажабланган, ахир бу жойлар нафақат тик, балки сирпанчиқ ҳам. Суратлар муаллифининг таъкидлашича, филлар тоғ ёнбағрида "тоғ эчкилари каби" ҳаракатланишган. 

Паланисвэми аввал ҳам тоғларда филларни кўргани, лекин ноқулай об-ҳаво шароити туфайли уларни ҳеч қачон тузукроқ суратга ололмаганини қўшимча қилган. 

Хабарда қайд этилишича, ҳажмига кўра Африка филларидан кичикроқ бўлган ҳинд филлари саваннада ўтлашни хуш кўрсалар-да, ёзги жазирамада намлик истаб баланд тоғларга кўтарилиши мумкин. 

Мавзуга оид