Ўзбекистон | 11:52 / 17.02.2017
25374
2 дақиқада ўқилади

Андижонда профилактика: қидирувдаги икки нафар шахс ушланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ички ишлар органлари фаолияти, тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида қайд этиб ўтилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ҳокимият, прокуратура, ички ишлар органлари ва бошқа бир қатор тегишли идоралар ҳамкорлигида ҳар бир профилактика инспекторининг хизмат ҳудудларига ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари бириктирилиб, «Профилактика куни» тадбирлари ўтказилди. 

Корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Муқаддам содир этилган жиноятларни содир этилиш сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар кенг омма эътиборига етказилди. Йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилиш борасида ўқув муассасалари ва маҳаллаларда халқ билан учрашувлар ташкил этилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ўтказилган тадбир давомида икки нафар қидирувдаги шахс ушланди. 

Барча ўқув муассасаларида ўтказилган тадбирлар давомида ўқув муассасаларида олиб борилаётган ўқув машғулотлари, ўқитувчи ва ўқувчиларни машғулотларга қатнашишлари текширилиб, мунтазам ўқув машғулотларига қатнашмаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилиб, тегишли таъсир чоралари кўрилди. 

Жумладан, Олтинкўл туман И.И.Б. томонидан ўтказилган профиликатик тадбирлар давомида, тумандаги 57 маҳалла фуқаролар йиғини, таълим муассасалари, 7 та касб хунар коллежлари ва ҳудуддаги  корхона ва ташкилотларда тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Элмурод Эрматов, Kun.uz мухбири. 
Андижон вилоят ички ишлар Бошқармаси 
матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Мавзуга оид