21:37 / 17.02.2017
5408

Apple Watch келажакда мурват орқали қувватланиши мумкин

Apple компанияси ақлли соатларни механик қувватлаш технологиясига патент олди, деб хабар бермоқда Patently Apple ресурси.

Кўп ақлли соатларнинг бош камчилиги уларни ҳар куни қувватлаш зарурлиги ҳисобланади. Натижада соатдаги будильникни ўрнатиш агар соат кечаси қўлда эмас, балки қувватланаётган бўлса, ҳар қандай маънони йўқотади.

Механик қувватлаш схемаси Digital Crown мурватини қўлда бураш билан соатни қувватлашни  назарда тутади. Мурват айлантирилиши натижасида ҳосил бўлган механик энергия махсус тизим орқали электр энергияга айланади ва қурилманинг аккумуляторида йиғилади.

Бироқ мутахассисларнинг фикрича, соатга ўрнатиладиган динамо-машина ишончни оқлай олмайди. У кичик бўлади ва қурилмани яхшилаб қувватлаш учун мурватни тез-тез бураб туришга тўғри келади.

Top