Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple’га $634 миллион жарима: Masimo билан можаро яна авжида
Калифорния суди Apple’ни Masimo патентини бузганликда айбдор деб топди ва компания $634 млн тўлаши белгилади. Бу қарор Apple Watch’нинг АҚШга импортига яна тақиқ қўйилиши эҳтимолини кучайтирмоқда.
Фото: Аббосхон Юсуфжонов
Можаро 2023 йилда бошланган: ўшанда Apple қон кислородини ўлчовчи сенсор бўйича патентни бузганликда айбланиб, Watch Series 9 ва Ultra 2’ни АҚШда вақтинча сотолмай қолган эди. 2024 йилда сотув тикланди, аммо пулсоксиметрсиз.

2025 йилда Apple функцияни қайта жорий қилди — энди ўлчовлар соатда эмас, iPhone’да ҳисобланади. Masimo эса бу ҳали ҳам патентни бузаётганини даъво қилмоқда.
Ҳозир АҚШ Халқаро савдо комиссияси Apple Watch’ларнинг импортига яна тақиқ қўйиш керакми-йўқми, шуни текширмоқда. Якуний қарор 6 ой ичида чиқади.
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.
Мавзуга оид
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
18:02 / 08.05.2026
Apple голографик дисплейли iPhone ишлаб чиқмоқда
09:26 / 21.04.2026
Apple’да тарихий алмашинув: Тим Кук кетмоқда
21:07 / 06.04.2026