Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда Apple Watch соатлари билан шуғулланувчиларга пул тўланади
Сингапур ҳукумати ва Apple компанияси соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма лойиҳани йўлга қўйишини эълон қилди. LumiHealth деб номланган ташаббус октябрда старт олади ва 2 йил давом этади.
Сингапурликлар LumiHealth дастурини ўзларининг iPhone телефонлари ва Apple Watch соатларига ўрнатиб, ўзларининг жинси, ёши ва вазнига қараб белгиланадиган жисмоний машқларни бажаришади. LumiHealth фойдаланувчилари сузиш, югуриш билан шуғулланиб, 380 Сингапур доллари (280 доллар) ишлаб олишлари мумкин. Бундан ташқари, дастур шифокор ҳузурига бориш ёки эмланиш ҳақида эслатмалар, соғлом овқатланиш ва уйқуни яхшилаш бўйича тавсиялар бериб туради.
Apple’да таъкидланишича, дастурда иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар шифрланган кўринишда сақланади, улар маркетинг мақсадларида сотилмайди ёки қўлланмайди.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
09:53 / 17.11.2025
Apple’га $634 миллион жарима: Masimo билан можаро яна авжида
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025