Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЎзФАнинг Навоий бўлими ташкил қилинади, бўлим раиси академия вице-президенти бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Фанлар академияси Навоий бўлимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинади.
Фанлар академияси Навоий бўлимини сақлаш, шунингдек, унинг амалий ва инновацион тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган харажатлари “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг ҳисобидан, шу жумладан, тегишли илмий-технологик ишланмаларни жорий этиш натижасида олинган соф фойданинг 10 фоизи миқдори эвазига қопланиши белгиланган.
Илм-фаннинг устувор йўналишлари ривожланишини таъминлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини самарали мувофиқлаштириш мақсадида Фанлар академияси бошқарув аппарати тузилмасида физика-математика ва техник фанлар, кимё-биология фанлари, ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича бўлимлар ташкил этилади.
Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими раиси, Хоразм Маъмун академияси раиси ва Фанлар академияси Навоий бўлими раиси ўз мақомига кўра Фанлар академиясининг вице-президентига тенглаштирилади.
Мавзуга оид
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
08:43 / 29.05.2026