Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда амалиётлар вақтида ўлдирилган жангариларнинг 11 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган
Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилояти ҳудудида ИШИД жангариларидан 6 нафари бехосдан рўй берган портлаш қурбонига айланган.
Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотига кўра, жангарилар ўзларига тегишли бўлган мина портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳодиса Кот уездида шанба куни оқшомида рўй берди. Қайд этилишича, Бодар қишлоғи яқинидан ўтган йўлга портловчи қурилма ўрнатишга ҳаракат қилаётганида портлаб кетган.
ИИВ маълумотига кўра, қурбонлар орасида ташкилотнинг шу вилоят ҳудудида терактлар режалаштириш бўйича эксперти, Шокир исмли жангари ҳам бўлган.
Афғонистон ҳукумати шу ҳафта бошида Нангарҳар вилоятида ИШИДга қарши амалиёт бошлаганди.
Афғонистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Қадамшоҳ Шоҳимнинг маълум қилишича, йил бошидан буён ўтказилган амалиётлар давомида ИШИДнинг 1955 нафар жангариси йўқ қилинган.
Унинг сўзларига кўра, ўлдирилганлар орасида Ўзбекистоннинг 11 фуқароси, 8 араб, 7 чечен, 6 нафар хитойлик ва 6 нафар тожикистонлик бўлган.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026