Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ махсус элчиси: Мен Сурияда АҚШнинг стратегияси нимадан иборат эканини тушунмайман
БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура Суриядаги инқироз Афғонистон ва Ироқдаги урушлардан фарқ қилишини айтиб ўтди. У бу фарқни АҚШнинг Сурияни барқарорлаштириш бўйича стратегияси нимадан иборат экани ҳақида тушунчага эга эмаслигини билан изоҳлаган.
У америкаликларнинг Суриядаги ҳаракатлари тинчликка олиб келмаётганини таъкидлаган.
«Менга ҳозир етишмаётган бир нарса бор, — бу америкаликлар стратегиясини қанақалигини билиб, бошқа давлатлар стратегияси билан солиштириш орқали балансни аниқлаш», — деган де Мистура Мюнхен конференциясидаги чиқишида.
У шунингдек, Ироқ ва Афғонистондаги урушлар ҳам «етарлича оғир оқибатларга эга экани»ни қайд этган.
«Бу ҳудудларда ҳам вазият оғир, аммо Суриядаги каби эмас», — дейди де Мистура.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026