Жаҳон | 22:56 / 19.02.2017
7252
1 дақиқада ўқилади

Зимбабве президенти 6-маротаба президентлик муддатига боришининг сабабини тушунтирди

Фото: Reuters

Зимбабве президенти Роберт Мугабе унинг партияси ва халқи 2018 йилдаги президент сайловларида иштирок эта оладиган унга муносиб ворис кўрмаётганини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Улар мен сайловларда иштирок этишимни истамоқдалар, барча партиялар буни истамоқдалар", деб айтди Мугабе.

Мугабе "Зимбабвенинг аксарият аҳолиси мени қабул қиладигандек ворис йўқлигини ҳис қилмоқда", деб айтди. 

21 февралда Мугабе 93 ёшга тўлади. У 1987 йил 31 декабрда Зимбабве президенти бўлиб сайланган ва ўшандан бери бу лавозимда 6 йилдан 5 та муддатни ўтказган.  

2016 йилда Зимбабвенинг етакчи партияси 2018 йилги президентлик сайловларига Мугабе номзодини қўйди. Бу вақтга келиб Мугабе 94 ёшда бўлади.

Мавзуга оид