Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антиқа "Яшил айвонча"
Даниянинг дизайн лабораторияси IKEA кўмагида барча бепул фойдаланиши мумкин бўлган вертикаль боғ чизмасини тақдим этди.
The Growroom лойиҳаси Даниянинг Space10 дизайн лабораторияси IKEA кўмагида тайёрланди ва бу иш "шаҳар қишлоқ хўжалигининг мислсиз салоҳияти"ни тадқиқ қилиш натижасига айланди.
Боғ дизайни унда жойлашган барча ўсимликларни оптимал ёритиш имконини беради. У оддий фанера ва винтлардан тўпланган. Бу антиқа боғдан безак қисм сифатида ёки бино ичидаги ўзига хос "суҳбатхона" ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин.
The Growroom оригинал дизайн ихтирочилари қайд этишича, бу турдаги энг биринчи павильон омма орасида катта қизиқиш уйғотди ва айримлар улардан мазкур дизайнни сотишни сўрашган. Бироқ улар The Growroom биносини барча ўз қўли билан қуриши учун лойиҳа кўрсатмаларини очиқ ҳолда барчага тақдим этишга қарор қилишди.





Мавзуга оид
21:08 / 31.10.2025
Самарқандда ЮНЕСКО 80 йиллигига бағишлаб 80 минг дарахт ва бута экилади
23:29 / 15.09.2025
Президент резавор боғлар тажрибасини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади
11:57 / 15.07.2025
“Меҳнатларим ҳавога учяпти” — Тўрақўрғонда боғ яратган тадбиркорнинг ери олиб қўйиляпти
22:30 / 30.05.2025