«Гап ўйнаш» яхши, аммо «Мажбурий қарз» бўлиб қолса...
Эркаклар орасида ҳам, аёллар ўртасида ҳам “гап ўйнаш”, яъни танишлар, дўстлар, синфдошлар, қўшнилар ёки қариндошлар ўртасида зиёфат уюштириш ва зиёфат эгасига пул йиғиб бериш одати кенг тарқалган. Ўзаро келишган ҳолда ушбу зиёфатларда бериладиган пул қиймати нимагадир қиёсан олинади ёки маълум бир сумма доимий равишда бериб борилади.
Ummat.uz сайти фойдаланувчиларидан бири қуйидаги тартибда мурожаат йўллаган: “Маълум бир маблағ йиғиб, гап ўйнаш мумкинми? Масалан: гапда иштирок этадиганларни ҳаммаси 100 минг сўмдан йиғишади ва кимнинг навбати бўлса, ўшанга беради. Ёки яна бошқа нарсалар билан ҳам гап ўйнаши мумкин. Баъзиларда уй жиҳозлари ёки бирор камчилиги бўлса, ўшани олиб бериш билан ҳам гап ўйнашади. Шулар жоизми?”
Ушбу саволга Тошкент шаҳридаги “Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқ Муҳаммад қуйидаги тартибда жавоб қайтарган.
“Агар гап ўйнаётган улфатлар ёки қавму-қариндош, таниш-билишлар ўз иҳтиёрлари билан ҳар ким имкониятидан келиб чиққан ҳолда бирор маблағ ёки жиҳозни ҳадя тариқасида берса бўлаверади. Яъни, муайян бирор маблағ ёки жиҳозни тайин қилиб гап ўйнаш мумкин эмас. Бу шариатда «Мажбурий қарз» деб аталади. Яъни, гап ўйнаётганларнинг ҳар бири имконияти бўладими ёки йўқми кимнинг навбати бўлса, ўша кишига 100 минг сўмдан йиғиб беради ва бу ҳамма иштирокчиларга мажбурийдир. Шунинг учун ҳам ҳамма бир ҳил қийматга эга бўлган маблағ ёки бирон нарсани бериши шарт. Акс ҳолда гап зиёфатидаги аъзоликдан ҳайдалади. Бу эса бошқаларни маблағини мажбурлов ва зўрлов билан суистеъмол қилиб ўзлаштиришдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ «Ўзаро молларингизни ботил йўл билан еманглар» деган (Бақара сураси, 188-оят). Шунинг учун ҳам гоҳо мазкур улфатларнинг ўртасида ҳар-хил келишмовчиликлар юзага чиқади. Уларнинг баъзиси «мен биринчи бўлиб навбатни оламан» деса, бошқаси унга қарши чиқади. Чунки вақт ўтиши билан жамланаётган маблағни қадрсизланиб қолиш ҳавфи ҳам мавжуд.
Валлоҳу Аълам!”.
Мавзуга оид
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
12:31 / 29.11.2024
Венгрияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
16:38 / 26.11.2024
Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади
14:07 / 26.11.2024