Фан-техника | 19:20 / 20.02.2017
10829
2 дақиқада ўқилади

Кутилмаган тасодиф: Porsche Macan нусхаси ҳақиқий «Порше»га келиб урилди

Хитойда Porsche Macan’нинг деярли “юз фоизли” нусхаси саналувчи Zotye SR9 йўлтанламаси ҳақиқий Porsche Cayenne’га бориб урилди. Бу ҳақда Carnewschina нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса Шанхайда рўй берган. Афтидан, тим-қизил рангли Zotye йўлтанламаси яқин орада харид қилинган – автомобилда ҳали ҳам рақамлар йўқ. Ушбу машина бошқарувида қиз бўлган. Нашр атиги битта фотосуратни тақдим этди, шунинг учун йўлтанламасларга қандай зарар етгани ҳақида маълумотлар жуда кам.

Маълумот учун, SR9 модели 190 от кучига эга 2 литрли мотор билан жиҳозланади. Йўлтанламас нархи тахминан 16 минг АҚШ долларидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда ўтган йилда шунга ўхшаш яна бир фалокат рўй берганди. Ўшанда Range Rover Evoque’нинг клони Landwind X7 йўлтанламаси ҳақиқий «Эвок» билан тўқнашиб кетган. Ҳодисага «Лэндвинд» ҳайдовчиси айбдор деб топилди, клон-машина ҳайдовчиси таъмирлаш учун сарф-харажатни суғурта пуллари ҳисобидан қоплади.

Мавзуга оид