Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline автобусларда йўловчилари учун бепул WiFi тақдим этаётганини маълум қилди
Beeline компанияси 2017 йил 22 февраль куни Aznur Travel компаниясининг Doubledecker экскурсион автобусларида юқори тезликдаги бепул WiFi ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.
“Бепул Интернет йўловчиларнинг қайси алоқа оператори абоненти бўлишидан қатъи назар ҳамма учун амал қилади. Бизнинг ташаббусимизга Тошкент шаҳри яшовчилари ва меҳмонлари аъло баҳо берадилар, деб умид қиламиз”, — деди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.
Beelline WiFi хизматидан фойдаланиш учун BeelineWiFi уланиш нуқтасини танлашнинг ўзи кифоя. Автобусдаги бепул Интернет электрон почтани текшириш, ижтимоий тармоқларга кириш, қидирув сайтларидан керакли маълумотларни топиш, янгиликларни ўқиш учун жуда қулай.


Мавзуга оид
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026