Иқтисодиёт | 19:13 / 22.02.2017
4667
1 дақиқада ўқилади
Мутахассис: ОПЕК нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни 94 фоизга бажармоқда
ОПЕК давлатлари нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишувни 94 фоизга бажармоқда, деб маълум қилди Лондонда бўлиб ўтаётган IP Week анжуманида журналистларга Қатар энергетика вазири Муҳаммад ибн Салоҳ ас-Сад.
"Охирги ҳисоботга кўра, келишувда иштирок этаётган ОПЕК давлатлари уни 94 фоизга, ОПЕКга кирмайдиган давлатлар эса 50 фоизга бажармоқдалар", деб айтди ас-Сад тегишли саволга жавобан. Унинг айтишича, ОПЕКга кирмайдиган давлатлар бўйича қазиб олиш мониторинги биринчи марта ўтказилмоқда, шунинг учун бу давлатлар бўйича ҳисоб-китоблар ОПЕКдаги каби ҳали мукаммал эмас.
Вазирнинг айтишича, ОПЕКнинг бу келишувини узайтириш ҳақида гапиришга ҳали эрталик қилади.
Мавзуга оид
12:37 / 27.10.2024
Нефт – дунё қироллари учун энди тож эмасми?
08:40 / 06.05.2024
ОПЕК Ўзбекистонда хусусий боғчаларни ривожлантиришга 20 млн доллар ажратади
16:03 / 23.11.2023
Жаҳонда нефт нархи 80 доллардан пастга шўнғимоқда
17:08 / 06.10.2022