Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандликларга вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти берилди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Игамбердиев Баҳром Нағматовичнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.
Сизда ҳал этилмаган масалалар-муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига уч хил усулда: ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали йўллашингиз мумкин.


Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий веб-сайтида www.samvssb.uz веб-манзили орқали мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилинади.
Шунингдек, мурожаатларни Самарқанд вилояти ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасининг (0366) 233-35-56 рақамли “Ишонч телефони” орқали амалга ошириш мумкин.
Виртуал қабулхона сайтига нафақат мурожаатлар юбориш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026