Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
2017 йил 1 январдан Сурия ҳукумат қўшинлари ИШИД жангариларидан 55 та аҳоли пунктини озод қилдилар. Бу ҳақда Сурияда Россиянинг душман томонларни яраштириш маркази маълум қилди.
"Бир кун ичида ҳукумат қўшинлари назорати остига 47 квадрат км ҳудуд ўтди. Умумий ҳисобда 2017 йил 1 январдан 1827,1 квадрат км майдон озод қилинган", дейилда хабарда.
Шунингдек, кун давомида жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартибига Хауш-Кубаёт аҳоли пунктининг қўшилиши бўйича келишув имзоланди. Шу тариқа, ярашув жараёнига қўшилган аҳоли пунктлари миқдори 1270 тага етди.
Жанговар ҳааркатларни тўхтатиш шартларини қабул қилиш ва уларни бажариш истагини билдирган қуролли тузилмалар сони ўзгаришсиз, яъни 110 та бўлиб қолган.
Сурия ҳудуди бўйлаб ўт очишни тўхтатиш тартиби 2016 йил 30 декабрда кучга кирганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026