Жамият | 16:52 / 24.02.2017
9679
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трампнинг ҳижоб кийган ягона маслаҳатчиси ишдан кетишга мажбур бўлди

Фото: Getty Images

АҚШ собиқ президенти Барак Обама пайтида миллий хавфсизлик Кенгашида катта маслаҳатчи бўлиб ишлаган Румона Аҳмад ўз лавозимини тарк этди. У янги маъмурият иш бошлаганидан саккиз кун ўтиб ишдан кетган. Бу ҳақда MSNBC хабар бермоқда.

«Мен саккиз кун ишлашга муваффақ бўлдим», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, бу қарорнинг қабул қилинишига АҚШ президенти Дональд Трампнинг мамлакатга мусулмон давлатлардан бўлган фуқароларни киритмаслик ҳақидаги фармони, шунингдек нимагадир таъсир кўрсатиш имкониятининг йўқлиги сабаб бўлган.

Мавзуга оид