Ким Чен Нам қотиллигида айбланувчи аёл марҳумга ҳужумни ҳазил деб ўйлаган
Ким Чен Нам қотиллигида айбланаётган, Индонезия фуқароси Сити Айсиа марҳумга ҳужуми учун 90 доллар олган. Аёл бўлаётган воқеаларни ҳазил деб ўйлаган, деб айтмоқда Индонезиянинг Малайзиядаги элчиси ўринбосари Андреано Эрвин. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"У бу ишни ундан ким сўрагани ҳақида умумий ҳолда гапириб берди. Унинг айтишича, у болалар ёғига ўхшаш модда олган", деб айтди гумонланувчи билан учрашган Эрвин. Эрвиннинг айтишича, ҳозирча аёлга ҳеч қандай айблов эълон қилинмаган.
Шимолий Корея президенти Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам 13 февралда Куала-Лумпур аэропортида ҳужумга учрагандан кейин вафот этган. Малайзия полицияси маълумотларига кўра, у асаб-фалажловчи таъсирга эга VX заҳари ёрдамида ўлдирилган.
Аэропорт видеокамераларидан олинган маълумотларга кўра, марҳум икки аёл томонидан ҳужумга учраган. Дастлабки маълумотларга кўра, аёллардан бири марҳумнинг юзига заҳарли модда билан тўйинтирилган дастрўмол отган. Шунингдек, аёллар Ким Чен Намни заҳарланган игналар ёрдамида ўлдирганлар, деган тахмин ҳам бор.
Мавзуга оид
15:52 / 28.04.2023
Тошкентни сотиш ҳақидаги эълон муаллифи мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди
15:52 / 03.05.2019
Ким Чен Иннинг акасини ўлдиришда айбланган вьетнамлик аёл озодликка чиқди
14:41 / 11.03.2019
Ким Чен Нам иши. Гумонланувчи оқланди
20:11 / 17.09.2018