Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни Ким Чен Иннинг акаси ўлдирилишига алоқадорликда айблади
Россия КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Намни асабни фалаж қилувчи модда ёрдамида ўлдиришда Шимолий Корея махсус хизматларига ёрдам берган. АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида ана шундай баёнот билан чиқди.
«КХДР Ким Чен Намга нисбатан қотилликни биологик моддани Шимолий Кореяга берган Россия ёрдамида амалга оширган», — деди Хейли. Хейли шунингдек, Россия БМТни КХДР билан боғлиқ масалаларда «алдаётганини» айтди ва санкцияларни «сурункали» бузиб келишни тўхтатишни талаб қилди.
Йиғилишдан аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россия Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Кореяга нисбатан киритган санкциялар режимини «фаол тарзда бузишга» уринишда ва унинг резолюциясига риоя қилмасликда айблаганди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026
Эрон афсонавий Apacheʼни урди. Уруш қайталанди
16:23 / 11.06.2026