Оқ уй Трамп ва Россия ўртасидаги алоқаларга оид навбатдаги баёнот билан чиқди
АҚШ президенти Дональд Трамп “Россия билан алоқалари” ҳақидаги айбловларни доимий равишда рад эта олмайди, сабаби ОАВларидаги аноним баёнотлардан ташқари, ҳеч қандай исботлар йўқ, дея маълум қилишди Оқ уйда. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти матбуот котиби Шон Спайсер айтиб ўтган.
"Сиз аслида бўлмаган нарсани рад эта олмайсиз. У (Трамп – таҳ.) Путин билан неча бор мулоқот қилганини айтиб ўтган. Унинг Россияда ҳеч қандай манфаатлари йўқ. У аслида йўқ бўлган нарсани шундай тез-тез рад эта олмайди", - дея маълум қилди Спайсер Оқ уйда журналистлар билан учрашув вақтида.
Шунингдек Трамп матбуот котибининг маълум қилишича, The New York Times номи ошкор этилмаган манбага асосан тарқатган фақатгина бир ҳолат бор. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, разведка бўйича қўмита маълумотни “исботланувчи ёлғон” деб тан олди.
"Гап ҳеч қандай ҳолат аслида йўқ эканлигида эмасми?" – дея қўшимча қилиб ўтди Спайсер.
Аввалроқ New York Times Трамп президентлик кампанияси аъзолари АҚШдаги сайловларга қадар, 2016 йилда Россия разведкасининг юқори мансабли ходимлари билан бир неча бор учрашганини хабар қилди. Трамп ОАВларида сизиб чиқиш ҳолатини жиноят деб атаб, бу маълумотни кескин рад этди. РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков эса Трамп жамоасининг Россия разведкаси билан алоқалари борасидаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. У тонгги газеталарни ўқимасликни тасвия қилиб, “келинг газета хабарларига ишонмаймиз, сабаби ҳозир сохта нарсани ҳақиқийсидан ажратиш жуда мушкул” дея маслаҳат берди.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024