15:59 / 26.02.2017
66781

Бу 17 ёшли йигитнинг сўнгги куни бўлиши мумкин эди...

Ҳиндистонда яшовчи 17 ёшли Анкур Рай юрак соҳасида вирус натижасида юзага келган касаллик сабаб трансплантация амалиётига муҳтож бўлиб қолди. Daily Mail шу ҳақида хабар берди. 

Ҳиндистон тиббиёт фанлари институти шифокорлари агар юрак кўчириб ўтказиш амалиёти ўтказилмаса, йигитнинг бир ҳафтадан ортиқ яшамаслигини айтишди. 

Анкур Райни сунъий йўл билан ҳаётни қўллаб турувчи ускунага ўтказиш ва мўъжиза юз беришини кутишдан ўзга чора қолмаганди. Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистонда диний сабабларга кўра, органлар донорлиги жараёни яхши йўлга қўйилмаган. 

Еттинчи куни институт шифокорлари иккита юрак топишга муваффақ бўлишди. Улардан бирини кўчириб ўтказа олишмади, шунда тиббиёт ходимлари Жайпурдан келган иккинчи юракни жарроҳлик йўли билан кўчириб ўтказишди. Йигит шифокорлар томонидан "белгиланган" сўнгги кунда сақлаб қолинди. Ҳозир у интенсив терапия бўлимида даволанмоқда. 

"Етти кун ичида юрак топиш осон бўлмади, бироқ кутилмаганда мўъжиза рўй берди. Биз шифокорлардан жуда миннатдормиз", - дейди Анкурнинг отаси. 

Top