“Ёш фермер” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари аниқланди
Самарқандда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамкорлигида “Ватанимиз тараққиёти учун барчамиз бирдек масъулмиз!” шиори остида “Ёш фермер” кўрик-танловининг якуний республика босқичи ташкил этилди. Бу ҳақда O‘zLiDeP Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур танловнинг биринчи кунида иштирокчиларнинг ўз фермер хўжаликларида етиштирган қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Кўргазма давомида фермер хўжаликлари раҳбарлари, аграр соҳада муайян тажрибага эга мутахассис-экспертлар, олимлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ёш фермерларга зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди.
Танлов давомида мева–сабзавот, чорвачилик ва паррандачиликка ва бошқа йўналишларга ихтисослашган фермерларнинг аҳоли фаровонлиги йўлида амалга ошираётган лойиҳалари билан яқиндан танишдик. Бугунги танловда билдирилган ушбу юксак ишонч тажрибамизни оширишга, кўпроқ изланишга, янада фидойи ва фаол бўлишга ундайди.
Тадбирнинг иккинчи куни иштирокчилар Самарқанд туманидаги “СамПромХолод”, “Агромир” қўшма корхоналари, “Аъзам Азамат Агро”, “Истиқлол шуъласи” кўп тармоқли фермер хўжаликларига саёҳат ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Улар бу масканларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш ва экспорт қилиш, интенсив боғдорчиликни ташкил этиш, йилнинг турли фаслларида сабзавот экинлари етиштириш жараёнлари билан танишди.
Танлов якунига кўра, Гран-прини Самарқанд вилоятининг “Домла Аброрий умр” фермер хўжалиги бошлиғи А.Раббимов қўлга киритди. Сурхондарё вилояти “Шуҳрат мухтор” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Тошпўлатов биринчи, Бухоро вилоятидаги “Қўчқор бобо” фермер хўжалиги раҳбари Х.Камолов, Андижон вилояти “Дониёрбек боғи” фермер хўжалиги бошлиғи Д.Қодиров иккинчи ўринга сазовор бўлди.
Танлов иштирокчилари бир қатор қўшимча номинациялар бўйича рағбатлантирилди.
Мавзуга оид
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
12:10 / 25.10.2024
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди
16:26 / 16.10.2024
Хоразмда яна рейдерлик. Шоликорлар ҳосилини тортиб олиш оммавий тус олганми?
17:23 / 15.10.2024