Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда солиқ инспекцияси мусодара қилган мол-мулк ярмаркаси бўлиб ўтди
Қашқадарё вилоятининг барча шаҳар ва туман марказларида давлат солиқ инспекциялари ҳамда ҳудудий суд ижро бўлимлари билан ҳамкорликда солиқ қарздорлиги ҳисобига мусодара қилинган мол-мулклар савдо ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати «Кун.uz»га маълум қилди.
Унда жами 23 турдаги мол-мулк, жумладан, телевизор, музлаткич, компьютер, уяли алоқа ва автотранспорт воситалари, кондиционер, уй-рўзғор буюмлари, аёллар, эркаклар кийимлари, бошқа маиший жиҳозлар арзонлаштирилган нархларда савдога қўйилди.
Ярмаркалардан тушган маблағ солиқ қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади.

Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026