Жамият | 22:01 / 13.06.2026
564
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди

Мазкур ҳаракатлар натижасида етказилган зарар миқдори 1,3 млрд сўм деб баҳоланмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Н. ва бошқалар Қамаши туманидаги “Қашқадарё” дарёсининг “Қўшкапа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида 26 614,4 метр куб норуда ҳисобланган қум хомашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 665,5 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.O.” хусусий корхонаси масъул шахслари “Chiyalinskoe (1973)” конининг белгиланган чегарасидан ташқарида 15 338,8 метр куб норуда ҳисобланган қум-шағал аралашмасини қазиб олгани аниқланган. Етказилган зарар миқдори 400,2 млн сўм деб баҳоланган.

Департаментнинг Миришкор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. ва бошқалар “H.F.” МЧЖнинг “Чандир” МФЙ ҳудудидаги ер майдонида 9 755,7 метр куб қумни қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 253,5 млн сўмлик зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид