Жаҳон | 22:14 / 26.02.2017
14396
2 дақиқада ўқилади

Лондонда оломон автомобилда босиб кетилди

Фото:TWITTER / @TINKLYBOO

Лондоннинг жанубида ҳайдовчи автомобилда бир гуруҳ пиёдаларни босиб, йўл четидаги панжарага бориб урилди. The Telegraph нашрининг маълум қилишича, воқеа 26 февралда Беллингем туманида юз берган.

Авария оқибатида 5 киши жароҳат олган ва шифохонага олиб кетилган. Шаҳардаги фавқулодда ҳодисалар ҳақидаги маълумот чоп этилувчи @Kent_999s твиттер-аккаунтида маълум қилинишича, 3 киши – икки эркак ва бир аёл оғир аҳволда. 

Daily Star нашрининг таъкидлашича, автомобиль ҳайдовчиси машинани хавфли ҳайдаш гумони билан ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, у маст ҳолатда бўлган. 

@LEWISHAMLICKS

25 февралда шунга ўхшаш воқеалар Германиянинг Гейдельберг шаҳрида ҳамда АҚШнинг Янги Орлеан шаҳрида юз берди. Гейдельбергдаги ҳодисада ҳайдовчи бир гуруҳ одамларни босиб кетиши оқибатида 3 киши жароҳатланди. Эркак воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганда, полиция томонидан қўлга олинган. Янги Орлеандаги фожиада маст ҳолатда бўлган ёш йигит одамларни босиб кетиши оқибатида 50 га яқин киши жароҳатланган. 

@LEWISHAMLICKS

Мавзуга оид