Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда йўловчилар билан лиқ тўла автобус оқимни кечиш вақтида ағдарилиб кетди
Перунинг Пиура вилоятида йўловчилар билан лиқ тўла автобус ҳайдовчиси йўлида учраган сув оқимини кечиб ўтмоқчи бўлди, бироқ автобус оқим билан ағдарилиб юборилди. Бу ҳақда Peru21 нашри маълум қилди. Ушбу воқеа тасвирланган видео интернетда пайдо бўлди.
Автобус ҳайдовчиси унинг йўлида Рио-Секо дарёсида сув сатҳи ошгани сабабли пайдо бўлган сув оқимини кечиб ўтмоқчи бўлган. Номаълум сабабларга кўра ҳайдовчи бу хавфли ҳаракати олдидан йўловчиларни автобусдан тушириб қолдирмаган. Ҳайдовчи автобусни сувдан олиб ўтаётганда оқим транспорт воситасини ағдариб юборган ва четга оқизиб кетган.
Воқеа оқибатида расман ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган, бироқ маҳаллий телевидение икки киши ҳалок бўлганини маълум қилган.
Мавзуга оид
09:29
Шота Руставели кўчасида автобус пиёдани уриб юборди
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026