23:46 / 26.02.2017
20734

"Титаник" ва "Ўзгалар" фильмларида роль ижро этган таниқли актёр вафот этди

Фото: AP

"Титаник", "Ўзгалар", "Аполлон-13" ва бошқа кўплаб машҳур фильмларда роль ижро этган америкалик таниқли актёр Билл Пэкстон 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар бермоқда TMZ портали.

Портал маълумотларига кўра, актёр 25 февралда операциядан кейинги асоратлар оқибатида вафот этган. 

"Юракда оғриқ билан Билл Пэкстон ҳаётдан кўз юмганини маълум қиламиз", деб айтилган хабарда. Пэкстоннинг ортидан рафиқаси ва икки фарзанди қолди.

Актёр 40 йиллик фаолияти давомида кўплаб машҳур фильмларда, жумладан, "Терминатор" (1984), "Ўзгалар" (1986), "Йиртқич-2" (1990), "Аполлон-13" (1995), "Қуюн" (1996) ва "Титаник" (1997) фильмларида роллар ижро этган. Пэкстон уч марта "Олтин глобус" соҳиби бўлган: икки марта энг яхши эркак роли ва бир марта "Катта муҳаббат" сериалидаги роли учун тақдирланган.

Top