Жамият | 10:12 / 27.02.2017
10958
1 дақиқада ўқилади

«Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар» эгаси — Эмма Стоун

«Ла-Ла Лэнд» фильми бош қаҳрамони ижрочиси актриса Эмма Стоун «Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар» мукофотини қўлга киритди.

«Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар»га, шунингдек Изабель Юппер («У» (Elle), Рут Негга («Лавинг» (Loving)), Натали Портман («Жеки» (Jackie)) ва Мэрил Стрип («Флоренс Фостер Женкинс» (Florence Foster Jenkins) номзод бўлганди.

Бунгача Виола Дэвис иккинчи пландаги энг яхши актриса йўналишида «Оскар»га эга чиққанди («Тўсиқлар»). 

Қайд этиш керакки, 14 йўналиш бўйича мукофотга даъвогарлик қилган «Ла-Ла Лэнд» энг кўп «Оскар» сони бўйича рекорд ўрната олмади.

Мавзуга оид