Қўлларида қурол бўлган суриялик болалар фотосурати катта можарога сабаб бўлди
Пентагонда қўлларида АҚШ томонидан Сурия шимолига етказиб берилган қуроллар бўлган суриялик болалар фотосуратларига изоҳ беришди.
Қўлларида қурол бўлган болалар фотосуратлари ўтган ҳафта АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлигининг Twitter’даги саҳифасида жойлаштирилди.
Пентагондан маълум қилишларича, суриялик гуруҳларга қурол етказиб беришда "ёш бўйича чекловларга амал қилинмайди".
“Инсонлар ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши мумкин бўлган ёш ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Бироқ қўлида қурол бўлганлар АҚШнинг нишонига айланиши мумкинлигини биламан”, - дея айтиб ўтди Пентагон вакили Жефф Дэвис “Анадолу” агентлигига сурат борасидаги баҳслар ҳақида изоҳ бериб.
Агентликнинг АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлигига асосан хабар беришича, АҚШ ҳукумати “болалар ёшидаги жангчиларга кўз юмаётгани йўқ”.
“АҚШ ўзлари таълим бераётган ҳамда таъминлайдиган гуруҳларни текширади, ҳамда мамлакат томонидан қўллаб-қувватланаётган қуролли гуруҳлар жанг олиб бориш қоидалари ва инсон ҳуқуқларига риоя этишларини кузатиб боради”, - дея таъкидлаб ўтишган қўмондонликда.
Фотосуратларга қолдирилган изоҳларда ИШИД билан кураш бўйича халқаро коалиция томонидан етказиб берилувчи қурол-яроғларнинг катта қисми Сурия демократик кучлари таркибига кирувчи Сурия араб коалициясига берилиши таъкидланган.
Мавзуга оид
13:22 / 13.11.2024
Пентагон ҳужжатларини ошкор этишда айбланган шахс 15 йилга қамалди
07:56 / 13.11.2024
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
20:42 / 09.11.2024