Ўзбекистон | 17:54
943
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди

Икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фото: milliygvardiya.uz

25 июнь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Қуруқлик қўшинлари (ARCENT) қўмондони ўринбосари генерал-майор Майкл Ж. Лини бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Миллий гвардияда учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С. Мамаюсупов ҳамда тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Мулоқот давомида томонлар Миллий гвардия ва АҚШ Марказий қўмондонлиги ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

Хусусан, 2026–2027 йилларга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик режаси ҳамда ҳамкорлик меморандуми лойиҳалари юзасидан фикр алмашилиб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, халқаро ҳарбий таълим ва тайёргарлик дастури (IMET) доирасида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг иштирокини кенгайтириш, уларнинг касбий салоҳияти ва малакасини оширишга қаратилган таълим лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид