Жаҳон | 17:13 / 01.03.2017
6596
1 дақиқада ўқилади

Мексика собиқ президенти Трампнинг конгрессга мурожаати устидан кулди

Мексика собиқ президенти Висенте Фокс Кесада АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг конгрессга қилган мурожаатига изоҳ берди. У Мексикани 2000-2006 йилларда бошқарган, деб ёзади Telegraph.

«Мен бу девор учун, у тезроқ пайдо бўлишини исташим сабаб ўзим пул тўлаган бўлардим» - дея ёзган у Твиттер’даги саҳифасида. Собиқ президент хабарга АҚШ президентининг «тўрт девор ичида» тургани тасвирланган суратни ҳам қўшиб қўйди.

Нашрнинг ёзишича, Трамп чиқиши умуман олганда ижобий баҳоланганига қарамай, аввал берган баёнотларидан воз кечмади ҳамда ҳамон Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақида фикр билдирмоқда. У буни наркойўлаклар ҳамда ноқонуний муҳожирликни йўқотиш мақсадида амалга оширмоқчи.

Мавзуга оид