Мўсулда яна бир оммавий қабр топилди
Ироқлик фаоллар Мўсул жанубида, Руджу тумани ҳудудида ИШИД қурбонлари кўмилган оммавий қабрни аниқлашди. Бу ҳақда маҳаллий аҳоли вакилларидан бири Муҳаннад Маҳмудга асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.
Фаоллар қишлоқлардан бири яқинида жангарилар томонидан ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари кўмиб ташланган ўрага дуч келишган. У ердан 15 кишининг жасади қолдиқлари топилган. Жасадларнинг бўйнига занжир боғлангани излари аниқланган. Бу кишилар отиб ташланган эди.
Ироқ ҳудудидаги ИШИДнинг охирги таянч нуқтаси бўлмиш Мўсул шаҳри шу кунларда озод этилиш арафасида. Бу шаҳарни ИШИДдан қайтариб олиш учун Ироқ ҳукумати 2016 йилнинг 17 октябрида кенг кўламли юриш бошлаганди. 2017 йилнинг 17 январида шаҳарнинг шарқий қисми Ироқ ҳукумати қўлига ўтди. 24 февраль куни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий шаҳарнинг ғарбий қисмини озод этиш учун амалиёт бошланганини эълон қилди. Амалиётда Ироқ армиясини шиа ва курд бўлинмалари, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари қўллаб-қувватламоқда.
Бугун шаҳарни ташқи дунё билан боғловчи охирги йўл ҳам Ироқ ҳарбийлари назоратига олинди ва энди ИШИД шаҳар ичкарисидан жангарилари ва ҳарбий техникасини олиб кетиш имконидан маҳрум бўлди.
Мавзуга оид
09:39 / 03.12.2023
«Катта террор»нинг қонли изи – Сандармохда топилган оммавий қабрларга кимлар кўмилганди?
19:30 / 15.12.2019
Ироқда 640 дан кўпроқ кишининг оммавий қабри топилди
22:38 / 06.11.2018
Ироқда террорчилар қурбонларининг 200 дан кўпроқ оммавий қабри топилди
00:35 / 10.01.2018