Жаҳон | 22:53 / 02.03.2017
11256
1 дақиқада ўқилади
АҚШ "Ал-Қоида"нинг иккинчи рақамли одамини йўқ қилди
"Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Сурияда террорчилик ташкилотининг етакчиларидан бири Абу ал-Хайр ал-Масрийни йўқ қилганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Аввалроқ АҚШ разведкасидан бўлган амалдор ал-Масрий учувчисиз парвоз қурилмасининг зарбаси оқибатида йўқ қилинганини маълум қилган.
Разведка вакили маълумотларига кўра, 26 февралда Суриянинг шимолида Марказий разведка бошқармаси дрони ал-Масрий кетаётган машинага ракета билан зарба берган.
Террорчи "Ал-Қоида"да унинг етакчиси Айман ал-Завахирийдан кейин "иккинчи одам" ҳисобланган.
Мавзуга оид
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
17:36 / 04.11.2024
Британиялик олимлар “асаб тизими”га эга дронларни синовдан ўтказмоқда
12:50 / 18.10.2024
Немис ҳарбий кемаси Ливан қирғоқлари яқинида дронни уриб туширди
15:50 / 17.10.2024