Спорт | 19:41 / 02.03.2017
6161
1 дақиқада ўқилади

Словениялик спортчи реактив сумкани амалда қўллаб кўрди

Ёшлигингизда уйдан тушликка чақиришлари ёки бугунги кўчада ўйнаш вақти тугагани ҳақида уй деразасидан туриб айтишлари ёдингиздами? Биз ота-оналаримиз кўнглини ранжитмаслик учун уйга шошиб кирардик. Болалар катта бўлишди, бироқ муҳим учрашувларга кеч қолмаслик туйғуси сақланиб қолди ва улар нима сабабдан экани аҳамиятсиз. Белгиланган жойга кечикиб бормасликнинг қандай самарали йўли бор? Словения терма жамоасининг ski cross бўйича етакчиси Филипп Флисар реактив сумка яратди - у чанғилар билан бирлаштирилса, исталган жойга вақтида етиб келиш имконини беради.

Бу кийим ҳозирча йилнинг қишки вақтига мосланган бўлиб, чанғичидан ўта моҳирликни талаб этади – сумка 40 кг оғирликка эга ҳамда соатига 120 километр тезликка етиши мумкин. Реактив турбина дақиқасига 96 минг марта айланади, оқим ҳарорати эса 850 даражага тенг. 

 

Мавзуга оид