Жаҳон | 00:19 / 03.03.2017
37331
2 дақиқада ўқилади

Афғонистондан гиёҳванд моддалар етказиб берилувчи асосий давлат қайси эканлиги маълум қилинди

Россия Афғонистондан гиёҳванд моддалар ноқонуний етказиб берилувчи асосий давлат бўлиб қолмоқда, деб айтилди 2 март куни чоп этилган, АҚШ давлат департаментининг гиёҳванд моддалар айланмасини назорат қилиш халқаро стратегияси маърузасида. 

"Россия Афғонистондан Марказий Осиё давлатлари орқали гиёҳванд моддалар етказиб берилувчи муҳим пункт бўлиб қолмоқда", дейилган маърузада. Унда таъкидланишича, "гиёҳванд моддаларнинг бошқа турлари, мисол учун кокаин, Россияга одатда Санкт-Петербург ёки Қора денгиз портлари орқали етказилиши" таъкидлаб ўтилган. Таъкидланишича, бу гиёҳванд моддалар Жанубий Америка ва Кариб денгизи давлатларидан етказиб берилади. 

Маъруза муаллифлари энг охирги маълумотларга таяниб, "2015 йил биринчи ярмида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари 14 тонна гиёҳванд моддани қўлга киритганини" таъкидлаб ўтишган.

"Турли манбалар маълумотларига кўра, Россияда гиёҳвандлар сони 7,3-8,5 млн кишини ташкил қилади. 2014 йилда гиёҳванд моддадан ҳалок бўлган 15 ёшдан 34 ёшгача бўлганлар сони 92 минг кишини ташкил қилган, бу эса 2000 йилги кўрсаткичлардан 30 фоизга камроқ бўлган", дейилмоқда маърузада. Шу билан бирга, маърузада Россия ҳукуматига иқтибос келтирган ҳолда, 2014 йилда Москвада балоғатга етмаган гиёҳвандлар сони 35 фоизга, умуман Россия бўйича эса 6,5 фоизга ошгани ҳақида маълумотлар келтирилган.  

Мавзуга оид