Жамият | 18:38 / 03.03.2017
5439
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги мактаблардан бири мусулмонларга синф хоналарида ибодат қилишни тақиқлади

Германиядаги мактаблардан бирида синф хоналарида мусулмонларнинг ибодат қилиши тақиқланди. Бу ҳақдаги қарор Шимолий Рейн еридаги Вупперталь шаҳридаги мактаблардан бирида қабул қилинган, деб хабар берди Британиянинг The Daily Mail нашри.

- Вупперталь шаҳрининг ғарбида жойлашган Йоханнеса Рау гимназияси мудири болалар ва бошқа ходимлар мусулмонлар синф хоналари ҳамда бошқа жамоат жойларида жойнамозларни қўйишларидан ташвишда эканини маълум қилди, - деб ёзади газета. – Шунингдек, у таҳорат олиш каби ҳолатлардан ўзини ноқулай ҳис этишини айтиб ўтди.

Германияда 350 минг аҳолига эга Вупперталь ислом динига мансуб инсонларнинг кўпайиб бораётгани билан машҳур. 2014 йилнинг сентябрида бу ердаги кўчаларда “шариат полицияси” пайдо бўлди, у салафийлар маҳаллий жамоати томонидан ташкил этилган. Ундан уч ой аввал эса маҳаллий яҳудийлар ибодатхонасига Молотов коктейллари ёрдамида ҳужум қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид