Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Brexit’дан кейин Европа Иттифоқига 60 млрд евро тўлашдан бош тортмоқчи
Буюк Британия ҳукумати ҳуқуқшунослари Буюк Британия Европа Иттифоқини тарк этгандан кейин аввал тузилган келишувларга кўра иттифоққа 60 млрд евро тўламаслик асосига эга эканлиги ҳақидаги хулосага келишди, деб хабар бермоқда Times нашри.
Ҳуқуқшуносларнинг хулосасига кўра, Британияни бу тўловларни тўлашга мажбур қила оладиган қонун ёки келишув мавжуд эмас, Брюсселда эса бунинг аксини талаб қилишга ҳуқуқий асослар йўқ. Ҳуқуқшуносларнинг маълумотларига кўра, тўлов агар икки томондан маъқулланган тартибга солиш келишувида кўзда тутилса, тўлов амалга оширилиши мумкин.
"Бу ҳақда гольф-клуб қоидаларидек фикр юритинг. Клубдан кетаётганда сен аъзолик бадалини тўлашни давом эттиришга мажбур эмассан", деб айтди нашр манбаси.
Манба маълумотларига кўра, Британия тўловлар агар мамлакатга бозорларга имтиёзли кириш ҳамда адлия ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни таъминласа, уларнинг кўнгилли тарзда амалга оширилишига йўл қўйиши мумкин.
Мавзуга оид
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026