Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШ дипломатиясидаги ўзгаришларга жавоб беришга шай
Хитой ҳукумати АҚШ дипломатиясида ўзгаришлар юз берса, ХХР ташқи сиёсатдаги қийинчиликларга тайёрдир. Бу ҳақда ХХР Олий қонунчилик органининг расмий вакили Фу Ин баёнот берди.
"Хитой-Америка муносабатлари – икки буюк давлат алоқаларидир. У бутун дунёга таъсир қилади ва барчанинг эътиборини тортади. Ҳозирда АҚШ ташқи сиёсатида ўзгаришлар юз бермоқда. Биз бу ўзгаришлар ижобий бўлишидан манфаатдормиз, бироқ, мураккабликлар вужудга келса, биз уларга жавоб беришга тайёрмиз", - деган Фу Ин Бутунхитой халқ вакиллари мажлисининг 12-чақириқ 5-сессиясида очилиши арафасида.
Унинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Пекин ва Вашингтон ўзаро олий ва бошқа даражаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда. Хитой барқарор алоқаларни сақлаб қолишни хоҳлайди.
Шу билан бирга, Хитой ўзини АҚШнинг рақиби деб билмайди, балки ривожланаётган мамлакатдир, деб таъкидлаган Фу Ин.
"Билмадим, фикримга қўшиласизми-йўқми, аммо Вашингтон Хитой ўз салоҳияти билан Қўшма Штатларни қувиб ўтишидан хавотирланмоқда. Аслида, ХХР ривожланаётган мамлакат бўлиб, имкониятлари жиҳатидан АҚШдан сезиларли ортдадир", - деган Фу Ин.
Парламент вакилининг сўзларига кўра, Хитой томони миллий мудофаани ривожлантиришга уринмоқда.
"Армия қурилиши давом этади. Бу бизнинг давлат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлашдаги суверен ҳуқуқимиздир", - деб таъкидлаган расмий вакил.
Бундан ташқари, Хитой парламенти жорий йилда кўплаб соҳаларда Америка Конгресси билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:28
Тошкент-Самарқанд пулли йўлини Хитой компанияси қуради. Лойиҳа қиймати — 2 млрд 185 млн доллар
12:46
Қаттиқ қўриқланадиган панда, power bank олиб келган робот: Чин юртидаги саргузаштлар
22:46 / 27.05.2026
Трамп Эрон билан музокаралардан норози ва зарбалар қайта бошланишига ишора қилди
20:26 / 27.05.2026