NYT: Uber кўп йилдан бери турли давлатлар ҳукуматларини алдаб келган
Uber такси онлайн-хизмати ўзининг хизматлари учун ўрнатган паст нархлари сабабли фаолияти чекланган ёки тақиқланган давлатларнинг ҳукуматларини бир неча йилдан бери алдаб келмоқда, деб ёзмоқда New York Times нашри.
Нашрга Uber’нинг 4 нафар собиқ ва амалдаги ходимларининг маълум қилишича, такси хизмати Greyball иснтрументи ёрдамида Uber дастури ва бошқа усуллар ёрдамида тўпланган маълумотлардан хизматга қарши чиқувчи амалдорларни аниқлаш ва уларни четлаб ўтиш учун фойдаланади.
Бу инструмент VTOS (хизмат шартлари қоидабузарлиги) дастурининг бир қисми ҳисобланади ва у компания фикрича, дастурдан нотўғри фойдаланган одамлар хизматдан фойдалана олмасликлари учун мўлжалланган.
Нашр маълумотларига кўра, амалдорларни четлаб ўтишнинг йўлларидан бири ҳукумат бинолари атрофидаги геоҳудудларни харитада белгилаб чиқишдир. Компания бу ҳудудлар ёнида Uber дастурини тез-тез очиб-ёпадиганларни кузатади ва уларни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари сифатида белгилайди.
Хизмат шунингдек мижознинг кредит карталари ҳақидаги маълумотни тўплаб, картанинг ҳукумат муассасалари билан боғланганини текширади.
Таъкидланишича, бу инструмент АҚШ, Франция, Австралия, Хитой ва Жанубий Корея шаҳарлари раҳбариятларини четлаб ўтиш учун 2014 йил охиридан ишлатиб келинади. Баъзи мутахассислар Greyball’нинг қўлланиши ноқонуний бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Uber сайт ёки мобил дастур ёрдамида таксига буюртма беришни тақдим қилувчи онлайн-хизматдир. Компания 2009 йилда яратилган ва унинг бош қароргоҳи Сан-Францискода жойлашган.
Мавзуга оид
20:27 / 26.08.2024
Uber Нидерландияда рекорд миқдорда — 324 млн доллар жаримага тортилди
19:18 / 01.08.2024
Uber Хитойнинг BYD компанияси билан ҳамкорлик бошлашини эълон қилди
10:07 / 28.06.2024
“Янги нарсани ўрганишга ўч бўлиш керак” – олдин Uber, ҳозир TikTok компаниясида ишлаётган ўзбек дастурчиси
22:32 / 08.04.2021