Жамият | 19:38 / 04.03.2017
26318
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Авраам Линкольннинг 1950 йилги суратдаги арвоҳи тарихчиларни қўрқитиб юборди

АҚШлик тарихчилар 1950 йилда олинган суратни муҳокама қилишмоқда. Суратда Оқ уйнинг реконструкция вақтидаги кўриниши тасвирланган. Мутахассислар суратнинг орқа планида бир одамнинг шарпаси турганини кўришган. Уларнинг фикрича, бу шарпа АҚШнинг биринчи республикачи-президенти Авраам Линкольнга тегишли.

Express нашрининг маълум қилишича, шарпа турган жойда президент ётоқҳонаси жойлашган бўлган. Тарихчиларнинг маълумотларига кўра, АҚШ президентлари бу хонада қандайдир "номаълум куч"нинг мавжудлигини сезишган.   

Таъкидланишича, бу фотосурат Оқ уй сураткаши томондан олинган. Эҳтимол, вақт ўтиб сурат ўзгариб, унда аввал пайқалмаган шарпа ҳосил бўлган бўлиши мумкин. Олимлар АҚШ президенти маъмурияти архивидан олинган бу сурат дунёдаги энг ноёб суратлардан эканлигини таъкидлашмоқда.

Авраам Линкольн АҚШнинг 16-президенти бўлиб, АҚШни 1861 йилдан 1865 йилгача – отиб кетилмагунча бошқарган. У Республикачилар партиясидан биринчи президент бўлган ҳамда америкалик қуллар озодчиси ва америка халқининг миллий қаҳрамони ҳисобланади.

Мавзуга оид