Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Краснодарда москвалик радикал мухлислар славян бўлмаган маҳаллий кишиларга ҳужум қилишди
Россия чемпионати 18-тури доирасида Краснодар шаҳрида бўлиб ўтадиган «Краснодар» — «Спартак» учрашуви олдидан меҳмон жамоа мухлислари тартибсизликларни келтириб чиқаришди.
«Туподар» порталида ёзилишича, москвалик мухлислар шаҳарда сайр қилиб юрган кишиларга ҳужум қилишган. Улар славян бўлмаган кишиларни нишонга олишган.
«Москвалик мухлислар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан муштлашувга киришди. Фанатлар полициячиларга қарши пиротехник воситалар қўллашди. Полиция эса уларга қарши дубинкалар ва кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлган», дейилади «Российский диалог» хабарида.
Шу билан бирга «Спартак» жамоасининг «Ультра Север» фан клуби раҳбари ижтимоий тармоқлар орқали тартибсизликларни Краснодар полицияси бошлагани ҳақида ёзган.
«Краснодар» - «Спартак» учрашуви бугун, 5 март куни маҳаллий вақт билан соат 16:30да бошланиши белгиланган.
Мавзуга оид
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
11:02 / 28.02.2026
Украина дронлари ҳужумидан кейин Краснодар ўлкасида НҚЗ ёниб кетди
10:25 / 14.11.2025