07:38 / 05.03.2017
10200

Ла-Лига. «Барселона» яна биринчи ўринни қайтариб олди

Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири Каталониядаги «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Барселона» Вигонинг «Сельта» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Месси ҳисобни очган бўлса, Неймар 40-дақиқада орадаги фарқни иккитагача оширди. Иккинчи бўлимда Ракитич, Умтити ва Мессининг яна бир голи эвазига ҳисоб 5:0 кўриниши олди ва Луис Энрике шогирдлари навбатдаги ғалабани қўлга киритишди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ҳисобидаги очколар сони 60тага етди ва жамоа яна турнир жадвалида пешқадамга айланди. «Реал» битта кам учрашув ўтказган ҳолда «Барселона»дан бир очкога ортда қолмоқда.

Турнинг яна бир учрашувида «Вильярреал» «Эспаньол»ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида мағлуб этиб ўз очколари сонини 45тага етказиб олди. «Сариқ сувости кемаси» ЕЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда.

Испания Ла-лигаси, 26-тур

Барселона – Сельта 5:0 (2:0)

Голлар: Месси (24, 64), Неймар (40), Ракитич (57), Умтити (61).
Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто (Иньеста, 67), Ракитич, Бускетс (Маскерано, 61), Рафинья, Неймар (Денис Суарес, 70), Месси, Суарес.
Сельта: Альварес, Гомес, Кабраль, Кастро, Ронкалья, Васс (Диас, 68), Радоя, Бонгонда (Систо, 51), Мальо, Гвидетти (Хосабед, 62), Аспас.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (20), Кабраль (36), Радоя (38), Гомес (49).

Вильярреал – Эспаньол 2:0 (1:0)
Голлар: 
Сориано (45), Бакамбу (80).
Вильярреал: Фернандес, Марио Гаспар, Альваро Гонсалес, Руис, Коста, Кастильехо, Тригерос, Сориано, Сориано (Родри Эрнандес, 72), Сольдадо (Дос Сантос, 63), Бакамбу (Борре, 88).
Эспаньол: Лопес, Лопес (Перес, 76), Дуарте, Рейес, Кариколь, Лопес Сильва, Марк Рока (Диоп, 84), Мелендо, Хурадо, Пьятти (Кайседо, 56), Морено.
Огоҳлантиришлар: Коста (3), Лопес (28), Альваро Гонсалес (54), Дуарте (66).

Top