Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сейфдан 5 миллион сўм ва 5 минг долларни ўмарган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳар Учтепа туманида номаълум шахс 1965 йилда туғилган аёлнинг уйига дераза орқали кириб, ётоқхонасидаги темир сейфни бузиб очиб, ичидан заргарлик буюмларини, 5 000 000 сўм пули ва 5 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026