Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
Ўзбекистон пойтахти Марказий Осиёда Олмаота ва Остона шаҳарларидан кейин учинчи ўриндан жой олди.
Numbeo сайти жаҳондаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Дунёнинг 549 шаҳри киритилган рейтингда Тошкент шаҳри 488-ўринда қайд этилди.
Ўзбекистон пойтахти 31,2 балл билан Қозоғистоннинг Олмаота (40,1 балл) ва Остона (34,5 балл) шаҳарларидан кейин Марказий Осиёда 3-, Осиё қитъасида эса 74-ўриндан жой олди.
Кейинги ўринларда эса Душанбе (29,9 балл) ва Бишкек (29,7 балл) шаҳарлари жойлашган.
Швейцариянинг Цюрих (123,4 балл) ва Базел (111,9 балл) шаҳарлари ҳамда Кайман ороллари пойтахти Жортаун дунёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб эътироф этилди.
Ҳиндистоннинг ўндан ортиқ шаҳарлари эса 17,3-18,8 балл билан энг арзон шаҳарлар сифатида қайд этилган.
Рейтингни тузишда Ню-Йоркдаги яшаш қиймати олинган бўлиб, унга 100 балл берилган. Ундан юқори ҳар бир балл яшаш нархининг бир фоизга қимматлигини, ҳар бир паст балл эса арзонлигини билдиради. Мисол учун, Цюрихда яшаш нархи Ню-Йоркдагидан 23,4 фоизга қиммат, Тошкентда эса 68,6 фоизга арзон.
Мазкур индексни тузишда уй-жой ижараси, озиқ-овқат, ресторанлар, харид қилиш салоҳияти кабилар ҳисобга олинган.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
19:35 / 05.07.2026