Жаҳон | 07:16 / 06.03.2017
3141
1 дақиқада ўқилади

Папуа-Янги Гвинеяда 6,5 магнитудали зилзила юз берди

6 март куни Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида 6,5 магнитудали зилзила юз берди, деб хабар бермоқда  АҚШ геологик хизмати (USGS).

Зилзила UTC (Бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақти) бўйича соат 22.47да (Тошкент вақти билан 03.47) Кандриан шаҳридан шимолга томон 27 км узоқликда қайд қилинган. Зилзила ўчоғи 55 км чуқурликда бўлган.

Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Папуа-Янги Гвинея "Тинч океани оловли ҳалқаси" деб аталувчи, юқори сейсмик фаолликка эга кучли тектоник ёриқнинг бир қисми ҳисобланади. Бу ҳалқага сайёрамизда юз берадиган 90 фоиз зилзила тўғри келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид