Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаёт учун кураш-2: Кенияда узун дандон тишли ноёб филлардан бири ўлдирилди
Кения браконьерлари Африкадаги Сатао II лақабли энг кекса ва йирик филлардан бирини ўлдиришди. Бу ҳақда The Guardian нашри бонг урмоқда.
Ҳайвоннинг жасадини Кения жанубидаги Цаво миллий паркини ҳаводан кузатиш чоғида аниқлашган. Фил заҳарланган камон ўқи ёрдамида ўлдирилган. Ноёб ҳайвонни ўлдирган икки браконьер қўлга олинган.
Хабарларга кўра, Сатао II 50 ёшга яқин бўлган. Унинг бошқа ҳайвонлардан асосий фарқли жиҳати дандон тишлари ҳисобланган. Деярли ерга тегадиган тишларининг ҳар бири 50 кгдан оғир келар эди. Tsavo Trust ташкилотига кўра, дунёда шундай узун дандон тишларга эга филларнинг сони 25та атрофида бўлиб, шулардан 15таси Кенияда яшайди.
Филга бошқа бир йирик фил Сатао шарафига шундай ном берилган эди. Сатао 2014 йилда ғаразгўйлар томонидан ўлдирилганди.

Мавзуга оид
23:21 / 24.04.2026
Филлар тўдаси америкалик миллионер-овчини топтаб ўлдирди
14:48 / 30.03.2026
Битта «малика» 220 доллар. Кенияда ноқонуний чумоли савдоси авж олди
10:05 / 17.03.2026
Кения ТИВ: кенияликлар энди Украинадаги урушга ёлланмайди
14:36 / 27.02.2026