Андижонда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаган лейтенант бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди
Минг афсуски, кўплар йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини нафақат билиш, балки унга доимий равишда риоя қилиш кераклиги тушунмайди.
“На посту” газетасининг ёзишича, Андижон вилояти Асака ИИБнинг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўлими катта инспектори лейтенант Турсунали Ҳайдаралиев афтидан белгиланган тезлик даражасига риоя этмаслик фожиали оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яхши тушунган, бироқ...
2016 йилнинг 16 август санасида у тахминан кечки вақт 22.00да ўзининг “Нексия” автомобилида Асака-Қува автойўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганди. Т.Ҳайдаралиев қоронғи тушганига қарамай тезликни оширади ҳамда Ниёзботир қишлоғи яқинида йўлни кесиб ўтаётган кекса ёшли аёл ва унинг набирасини уриб кетади.
Рўй берган ҳодисадан сўнг Ҳайдаров машинадан чиқиб ёрдам кўрсатишга ошиқади. Кекса аёл ҳушсиз эди, набираси эса оғриқдан қаттиқ бақирарди. Ҳайдовчи жабрланганларни машинага ўтказиб, уларни туман касалхонасига олиб боради.
Шифокорлар қанчалик уринишмасин Ниёзботир қишлоғида истиқомат қилувчи Гулнора Эгамбердиева вафот этди. Вояга етмаган Дилфуза Абдуллаева эса тирик қолди, бироқ турли даражадаги тан жароҳатларини олди.
Асака туман суди Т.Ҳайдаралиевни беш йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Ҳайдаралиев ўз айбига тўла иқрор бўлгани, қилган ишидан пушаймонлиги, аввал судланмагани туфайли унга нисбатан амнистия акти қўлланилди ҳамда суд залида қамоқдан озод этилди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024
Андижондаги хонадонлардан бирида 4 киши газдан заҳарланиб вафот этди — манба
11:38 / 25.10.2024
Вилоятлар орасида энг зич аҳоли Андижонда яшаши маълум қилинди
15:50 / 21.10.2024