Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия институти “Турк дунёси маданиятига хизмати учун” мукофоти билан ўзбек маънавият тарғиботчисини тақдирлади
Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган "İnstitut für die Welt der Türken" - "Турк дунёси институти" туркий халклар маданияти, тарихи, адабиётига оид илмий тадқиқотлар олиб борувчи обрўли халкаро илмий институт саналади.
Ушбу институт раҳбари фан доктори, профессор Нежати Демирнинг фейсбук саҳифасида хабар беришича, 2017 йилда биринчи бўлиб Институтнинг "TURKISH WORLD CULTURAL SERVICE AWARD" - "ТУРК ДУНЁСИ МАДАНИЯТИГА ХИЗМАТИ МУКОФОТИ"га Ўзбекистон Республикаси Маънавият тарғибот Маркази "Ижтимоий-сиёсий тарғибот" бўлими мудири Саид-Абдулазиз Юсупов лойиқ деб топилган.
Ўзбекистоннинг яна бир фукароси бундай эътирофга сазовор бўлиши мамлакат илмий-маънавий салоҳиятининг юксаклигидан далолатдир.

Маълум бўлишича, Саид-Абдулазиз Юсупов ҳозирги пайтда чет элда жарроҳлик амалиёти ўтказиб, даволанишда экан.
Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 2016 йилда кенг жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлган “Дарё ортидаги топшириқ” - ўзбек разведка мактабининг ёрқин вакили, иккинчи жаҳон уруши тақдирини ҳал қилишда муҳим роль ўйнаган афсонавий қаҳрамон Баҳром Ибрагимов ҳакидаги ҳужжатли фильм ва халкаро терроризм моҳиятини очиб берган “Оқ ва қора” телелойиҳаси муаллифидир.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:15 / 17.06.2026