Жаҳон | 10:10 / 09.03.2017
6382
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва Мексика чегарасидан ўтувчи ноқонуний муҳожирлар сони камайдими?

Фото: AP

АҚШ чегара-божхона хизмати Америка ва Мексика чегарасидан кесиб ўтган ноқонуний муҳожирлар сони Дональд Трамп президент лавозимида ишлаган бир ой давомида 40 фоизга камайганини хабар берди. Бу ҳақда РИА «Новости» ёзмоқда.

Маҳкамадан таъкидлашларича, январь ойида АҚШнинг жануби-шарқий чегарасида 31,5 минг киши қўлга олинган бўлса, февралда – 18,7 мингдан кўпроқ. Хабар қилинишича, февраль ойида одатда 20 фоизга кўпроқ ноқонуний муҳожирлар қўлга олинар эди.

Аввалроқ АҚШ ички хавфсизлик вазири Жон Келли мамлакат Мексика ва АҚШ чегарасидан ноқонуний равишда кесиб ўтаётган оналар ва болаларни бир-биридан ажратиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид