Жаҳон | 00:01 / 09.03.2017
13519
1 дақиқада ўқилади

Доғистонда полициячи ўз ҳамкасбларини ўққа тутди

Фото: RIA

Доғистоннинг Қизилюрт шаҳридаги полициячи ўз ҳамкасбларини ўққа тутди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.   

Воқеа 7 март куни Қизилюртдаги кафелардан бирида юз берган.

"Йўл-патруль хизмати ходими юзага келган низо сабабли ўз ҳамкасбларига ўқ узган. Оқибатда 3 полициячи шифохонога етказилган", деб айтган бир манба.

Таъкидланишича, полициячилар ўрта оғирликдаги жароҳатлар олганлар, уларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.  

Ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Мавзуга оид